Месси фаолиятидаги энг севимли голи қайси эканини айтди

Спорт

image

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги энг ёқтирган голи билан боғлиқ саволга жавоб берди.

“Мен ҳар доим айтганман, энг муҳим голларим Европа Чемпионлар лигаси ва Жаҳон чемпионатида урилган. “Сантьияго Бернабеу”да бўлиб ўтган ЕЧЛ ўйинида “Реал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганимизда, “қироллик клуби”га урган голимни яхши эслайман”, дейди Месси.

Бу ўйин 2011 йилда ЕЧЛ ярим финали доирасида бўлиб ўтганди. Биринчи ўйин 2:0 ҳисобида “Барселона”нинг ғалабаси билан якунланган бўлса, жавоб учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси фаолиятидаги саккизинчи “Олтин тўп”ни қўлга киритгани кўплаб футболга алоқадор шахслар томонидан эътирозларга сабаб бўлаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Британиянинг “FourFourTwo” журнали аргентиналик футболчи фаолиятидаги 3 та “Олтин тўп”ни ноҳақ қўлга киритганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made