Месси дисквалификациядан сўнг бирданига иккита рекорд ўрнатди

Спорт 15793
image

Аввалроқ, “Барселона” форварди Лионель Месси Испания Суперкубогининг финал баҳсида “Атлетик Бильбао” клубининг ҳужумчисига нисбатан қилган қўполлиги учун иккита учрашувга футболдан четлатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Дисквалификация муддати тугагач, Месси “Барселона” сафида Испания кубоги доирасидан ўрин олган “Райо Вальекано”га қарши баҳсда майдонга тушди. Шу тариқа, аргентиналик футболчи “кўк-анорранглилар” сафида турнирдаги 76-ўйинини ўтказиб, ушбу кўрсаткич бўйича клуб рекордчисига айланиб олди.

Ушбу учрашувда Месси яна бир юқори кўрсаткични қайд этди. У “Райо Вальекано” дарвозасига мавсумдаги 15-голини уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Лео “Барса”сафида 15 мавсумдан бери 15 тадан ортиқ гол урган ҳужумчига айланди.

 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 468
Рейтинг: 3
t
×