Месси бугун ПСЖ сафида дебют қилиши мумкин

Спорт 1734
image

Бугун, 29 август куни аргентиналик футболчи Лионель Месси ПСЖ сафида дебют қилиши мумкин. 

Франция чемпионатининг 4-турида Париж клуби сафарда “Реймс” билан баҳс олиб боради. Мураббий Моурисио Почеттино ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Таркибда, бу мавсумда парижликлар сафида ҳали ўйин ўтказмаган Лионель Месси ва Неймар ҳам бор. Шунингдек сўнгги кунларда “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппе дастлабки дақиқаларданоқ майдонда ҳаракат қилиши кутилмоқда.

“Реймс” – ПСЖ учрашуви бугун, 29 август куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Бироқ, Ўзбекистонда ҳеч бир телеканал ўйинни намойиш этмайди.

Маълумот учун, Месси ПСЖда 30-рақам остида ҳаракат қилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.9
t
×