Месси Америка кубоги рекордини ўрнатди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубогидаги 35-учрашувини ўтказди ва бу кўрсаткич бўйича турнир рекордчисига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Манбага кўра, Месси бу борада чилилик дарвозабон Серхио Ливингстонни (34) ортда қолдирди. Канадаликлар билан ўйинда Месси голли узатмани амалга оширди.

Аргентина ва Канада терма жамоалари “А” гуруҳида плей-офф йўлланмаси учун курашмоқда. Кейинги ўйинда аргентиналиклар Чили ва Перуга қарши майдонга тушади.

Америка кубоги 15 июль куни якунланади. Мусобақада тўрт гуруҳга бўлинган 16 та жамоа иштирок этмоқда. Ҳар бир квартетдан иккита энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Аргентина Америка кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made