Месси Али Даига етиб олди
Спорт
−
15 Июнь
4580Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоалар миқёсида энг кўп гол уриш бўйича 2-ўринга кўтарилди.
Бугун, 15 июнь тонгида Аргентина-Гватемала ўртоқлик ўйинида Месси дубль қайд этди ва терма жамоадаги голлари сонини 108 тага етказиб, бу кўрсаткич бўйича эронлик афсонавий футболчи Али Даига етиб олди.
Бу борада рекорд Португалия терма жамоаси сафида 130 та гол урган Криштиану Роналдуга тегишли.
36 ёшли Месси 2006 йилдан буён 5 та Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Умумий ҳисобда, Месси Аргентина терма жамоаси сафида барча турнирларда 182 та ўйин ўтказиб, 108 та гол ва 56 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Месси Аргентина терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Охирги мундиал финалида Аргентина терма жамоаси Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.
LiveБарчаси