Мерос машмашаси: Пригожиннинг бойликлари кимга қолади?

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Вагнер” хусусий компаниясининг марҳум раҳбари Евгений Пригожиннинг мероси бўйича иш очилди. Бу ҳақда “Вагнер”га яқин ВЧК-ОГПУ канали хабар берди. 

Пригожиннинг иши мерос бўйича ишлар реестрида пайдо бўлган. “Вагнер” раҳбарининг асосий бойлиги "Concord Management and Consulting" компанияси саналади. Шунингдек, Пригожин "Ритейл" ОАЖга, "Ритм" МЧЖнинг 80 фоизига, "Аурум" МЧЖ компаниясининг 49 фоизига эгалик қилган. Қурилиш секторида “Шимолий Версаль” коттежлар жамоаси ва “Лахта Плаза” мажмуаси ҳам бор. Бошқа активлар: олтин ва углеводород қазиб олувчи “Евро полис” компанияси, саройлар, автотураргоҳ ва хусусий Hawker самолёти мавжуд.

Мерос иши Санкт-Петербург нотариал палатасидан Анатолий Акуленко томонидан очилган. Картада Евгений Пригожиннинг туғилган санаси ва ўлим санаси кўрсатилган.

Дастлаб, Пригожин васиятнома қолдирмаган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинган. Бундай ҳолатда мерос қуйидагича – Пригожиннинг рафиқаси Любовь Пригожинага 50% мулк, қолган қисми эса тадбиркорнинг онаси ва болаларига тақсимланарди.

Бироқ Пригожин васият қолдирган. Унга кўра, деярли бутун оилавий бизнес унинг ўғли 25 ёшли Павелга ўтади. Пригожинниг қизлари Вероника ва Полина деярли ҳеч нарса олмайди. Павел ҳаммага ўзини отасининг вориси деб эълон қилган. 

Павел Пригожин олдинроқ отасининг "мол-мулкини" сақлаб қолиш ниятида эканини, масалан, "Патриот" ва "Троллар фабрикаси" медиа гуруҳини жонлантиришини айтган.

Маълум бўлишича, меросхўр гўёки активлар билан операциялар учун Кремль розилигини олиши керак. Аммо Дмитрий Песков бундай жараёнлар сиёсий раҳбарият манфаатига тўғри келмаслигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вагнер мерос Евгений Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made