Меркель кечирим сўради. Германияда диний байрам пайтидаги карантин бекор қилинди

Олам 4251
image

Германия канцлери Ангела Меркель христианларнинг Пасха байрами кунлари карантин жорий қилгани учун фуқаролардан узр сўради ва чекловларни белгиланганидан бир кун ўтиб бекор қилди. “Deutsche Welle” нашри Германия канцлерининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Матбуот анжумани пайтида Меркель христианларнинг Пасха байрами кунлари карантин эълон қилинишини яхши ниятда, яъни коронавирус учинчи тўлқинининг тарқалишини секинлаштириш истаги бўлганини таъкидлади. 

“Очиғини айтсам, бу хато меники ва мен бунинг учун тўлиқ жавобгарман. Қаттиқ пушаймонман ва барча фуқаролардан мени кечиришларини сўрайман”, дейди Меркель.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 март куни Германия канцлери Ангела Меркель ва федерал штатларнинг маъмурлари, видеоконференцалоқа орқали 11 соатдан ортиқ давом этган учрашувдан сўнг мамлакатда COVID-19 коронавируси тарқалиши сабабли киритилган карантинни узайтиришга келишиб олганди. Карантин 18 апрелга қадар узайтирилиши белгиланганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 3.1
t
×