Меркель AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

Олам 1404
image
-

Германия канцлери Ангела Меркелга инглиз-швед компанияси AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцинанинг биринчи компоненти юборилган. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Стеффен Сеиберт маълум қилди.

“Мен бугун биринчи эмлашдан ўтганимдан хурсандман. Эмлаш дастурида қатнашган барчага миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу – пандемиядан қутулишнинг калити”, дейди Меркель.

Маълумот учун, ҳозирда Германияда фақат 60 ёшдан ошганларга AstraZeneca препарати билан эмланишга рухсат берилади. Аҳолининг қолган қисми учун ушбу вакцинадан фойдаланиш препаратнинг қон қуйқалар пайдо бўлишига таъсири бўйича тадқиқотлар тугагантдан кейингина мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангела Меркель Hannover Messe халқаро саноат кўргазма-ярмаркаси очилишида Германия канцлери сифатида сўнгги маротаба сўзга чиққанини маълум қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.8
t
×