Менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ – Муроджон Аҳмадалиев
Спорт
−
15 Декабрь 2023
6546Бугун, 15 декабрь куни Американинг Лас-Вегас шаҳрида ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев бўлажак жанги олдидан мексикалик рақиби Кевин Гонсалес билан матбуот анжумани ва face-to-face маросимида қатнашди.
Мабуот анжуманида Аҳмадалиев рақиби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта, мени фаолиятимдаги муҳим жанглардан бири кутиб турганини ҳис этиб турибман. Элиминатор жанги ғолиби чемпионлик камари учун рингга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади. Тайёргарлик ҳам шунга монанд тарзда бўлди. Тўғри, машғулот жараёнида ёнимда Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов, Элнур Абдураимов каби дўстларим тўлиқ бўлмади. Лекин улар билан ҳар куни гаплашиб турдик. Мураббийларим билан биргаликда режа асосида тайёргарлик кўрдик. Рақиб мексикаликлигининг ўзи кўп нарсадан дарак беради. Мексикаликлар зарбаларга чидамли бўлишади. Аммо менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ. Чемпионлик камарларини қайтариб олиш учун астойдил ишга киришганман. Бу йўлда биринчи навбатда Гонсалесни мағлуб этишим керак. Халқимиз дуо қилиб турса, ҳаммаси яхши бўлади. Уларни хурсанд этиш учун боримни бераман”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, Аҳмадалиевнинг жанги 17 декабрь тонгида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган “Desert Diamond” аренада ўтказилади.
LiveБарчаси