Менда халқаро низоларда воситачи бўлиш истаги йўқ – Тўқаев

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳозирги глобал вазият ҳақида фикр билдириб, низоларда воситачилик қилишни истамаслигини айтди. Бу ҳақда у “Turkistan” газетасига берган интервьюсида сўз очди.

Тўқаевнинг айтишича, Евроосиёнинг қоқ марказида жойлашган Қозоғистон айниқса, бугунги нотинч даврда четдан томошабин бўлиб қолмаслиги керак.

“Биз халқаро муносабатларнинг асосий масалалари бўйича ўз нуқтаи назаримизга, мувозанатли позициямизга эга бўлишимиз зарур. Шу сабабли БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида ушбу универсал глобал ташкилотни ислоҳ қилиш масаласида Қозоғистон позициясини батафсил баён қилдим.

Мен халқаро низоларни ҳал қилишда воситачилик қилишни истамайман ва бир қатор мамлакатларнинг босимига қарамай, БМТга қайтишни ҳам истамайман. Бироқ мен ёпиқ маслаҳатлашувлар ва муҳокамаларда иштирок этаман, айниқса, бир нечта давлат раҳбарлари менинг фикрим билан қизиқишгани сабабли. Бу муҳим ишни оммавий ахборот воситаларида ёритишга эҳтиёж сезмайман, мен популизмдан йироқман. Афтидан, бу нуқта саҳна ортидаги маслаҳатлашувлар иштирокчилари учун ҳам муҳим”, дейди Қозоғистон Президенти.

Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жомарт Тўқаев “Turkistan” газетасига берган интервьюсида 2022 йилда бўлиб ўтган “қонли январь” фоижалари ва унда Нурсултон Назарбоев ҳамда унинг оиласига қарши намойишлардан кейин биринчи марта Биринчи Президентнинг бугунги Қозоғистоннинг бунёд бўлишига қўшган улкан ҳиссаси ҳам ҳақида гапирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг