Мен учун Ўзбекистон Суперлигаси Осиё чемпионатидан ҳам муҳимроқ – Диёр Имомхўжаев
Спорт
−
25 Февраль 2023
7705Аввал хабар берганимидек, бугун, 25 февраль куни “Бунёдкор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг молиявий ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди. Ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев ўтган йил бўйича молиявий ҳисобот топшириш баробарида, Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро турнирларнинг чемпионат ўйинларига таъсири ҳақида тўхталиб ўтди.
Имомхўжаев Ўзбекистон чемпионатини ҳурмат қилиш бошланса, мамлакатда футбол ўсиши янада тезлашишини таъкидлади.
“Мен учун Ўзбекистон Суперлигаси Осиё чемпионатидан ҳам муҳимроқ. 2024 йилда Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Шунгача бўлган даврда майдонларимиз, клубларимиз ва лига ўзига келиб олгунича бошқа халқаро турнирларни ўзмизда ўтказмасак яхши бўларди. Ҳеч қандай йирик турнирга йўлланма бермайдиган Осиё чемпионати юртимизда ўтказилди. Биз ўша турнир учун Ўзбекистон чемпионатини тўхтатиб турдик. Суперлигани қачон ҳурмат қилишни ўрганамиз?", дейди Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎзПФЛ 2022 йилда қилган харажат ва даромадлар ҳақида маълумот берганди. Молиявий ҳисобот мажлиси давомида лига томонидан қўл урилган барча сарф-харажатлар очиқланди.
LiveБарчаси