Мелиқўзиев 7-жангида америкалик рақибини техник нокаутга учратди (видео)

Спорт 8704
image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (7-0, 6КО) АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган бокс оқшомида америкалик Морган Фитчга (19-5-1, 8 КО) қарши рингга кўтарилди.

8 раундга мўлжалланган жангнинг 3-раундида Мелиқўзиевнинг чап қўлда йўллаган кучли зарбасидан кейин рақиб ерга ўтириб қолди. Шундан сўнг ҳакам жангни тўхтатди ва Бектемир техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. 

Шу тариқа Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 7-жангида 7-ғалабасига (6 таси нокаут) эришди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 355
Рейтинг: 3.1
t
×