Mексикалик боксчи рақиби ва унинг мураббийини нокаутга учратди (видео)

Спорт

image

Рақибини нокаутга учратган мексикалик боксчи Хоселито Веласкес жангдаги муаммоли вазият сабаб қарши жамоа устози билан жанжаллашиб кетди. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 10 июнь куни Мексикада ташкил этилган профессионал бокс оқшомида маҳаллий боксчилар Хоселито Веласкес ва Хуан Тоскано ўртасида жанг бўлиб ўтган.

2016 йилги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Хоселито Веласкес рақибини 3-раундда нокаутга учратгач, Хуан Тосканонинг мураббийи рингга чиқиб келган ва Веласкес билан жанжаллашиб кетган. Бу можаро мураббийнинг ҳам нокаут бўлиши билан якунланган.

Шунингдек, тартибсизлик келтириб чиқарган спортчи ва жамоа аъзолари ҳарбийлар томонидан олиб чиқиб кетилган.

Маълумот учун, мексикалик боксчи Хоселито Веласкес ҳаваскор боксда 46-49 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Ҳасанбой Дўстматов билан ўзаро тўқнаш келган бўлиб, жангда ҳакамлар қарори асосида ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бокс Хоселито Веласкес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг