Мексикада 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди
Олам
−
20 Сентябрь 2022
5236Кеча, 19 сентябрь куни Мексикада содир бўлган 7,7 магнитудали зилзила оқибатида бешта ҳудудда 1,2 миллионга яқин фуқаро электрсиз қолди. Бу ҳақда Мексика Федерал электр комиссияси маълум қилди.
“Зилзиладан бешта ҳудудда 1,2 миллион фойдаланувчи зарар кўрди. Хизмат 68 фоизга тикланди, бу штатлардаги 14,6 миллион истеъмолчининг 8 фоизи зарар кўрди", дейилади хабарда.
Cтатистик маълумотларга кўра, пойтахт ва Мехико штатида 900 мингдан ортиқистеъмолчилар электр энергиясидан узилиб қолган. Яна 145 минг одам Колима штатида, 106 минг одам силкинишлар эпицентри жойлашган Мичоаканда, шунингдек, 72 минг фуқаро Халиско штатида электр энергиясисиз қолган.
Қайд этилишича, Колима штатида бир киши ҳалок бўлган, Мехико шаҳрида бир киши жароҳат олган.
Етказилган моддий зарарнинг умумий миқдори ҳақида маълумот ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Тайваннинг аҳоли кам яшайдиган жануби-шарқий қисмида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Воқеа оқибатида қурбон бўлганлар йўқ.
Маълумот ўрнида, Мексика 1985 йил 19 сентябрда замонавий тарихдаги энг даҳшатли табиий офатлардан бирини бошдан кечирган. Биргина пойтахтда 8,1 магнитудали зилзила 50 мингдан ортиқ бинони қисман ёки бутунлай вайрон қилган. Қурбонларнинг умумий сони, турли ҳисоб-китобларга кўра, 10 дан 40 минг кишигача.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси