Мексикада 30 та одамни еб қўйган эркак ҳибсга олинди 

Олам 39253
image
-

Мексика полицияси сўнгги 20 йил ичида 30 та қотилликни содир этганини тан олган 72 ёшли эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда “El Pais” хабар берган. 

Манбага кўра, Атисапан-де-Сарагоса муниципалитети ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 13 май куни ғойиб бўлган 34 ёшли Рейна Родригеснинг ўлимидан сўнг қотилни қидириб топган. 

Полиция тинтув пайтида кекса мексикаликнинг уйидан кўплаб одам қолдиқларини топган. Қайд этилишича, эркак ўз қурбонларининг гўштини қисман истеъмол қилган. 

Шунингдек, у турли йилларда жабрланганларнинг шахсий буюмлари ва ҳужжатларини уйда сақлаган. Бундан ташқари, ўндан ортиқ қотилликлар ҳақида маълумотлар топилган. 

Тергов маълумотларига кўра, пенсионер ўзи билан қўшни яшаган ва уяли телефон дўконига эга бўлган ёлғиз она Родригесни ҳам ўлдирган ва уни парчалаб ташлаган. Қўшниларнинг сўзларига кўра, мексикалик тез-тез унинг уйига бориб, овқат олиб келган. Аёлни охирги марта гумонланувчининг олдига кетаётганда кўришган. 

Айни пайтда полиция қотилнинг қурбонлари сонини аниқлай олмаган. Бу ДНК текширувларидан сўнг аниқ бўлади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2523
Рейтинг: 2.9
t
×