Мексика орқали АҚШга киришга уринаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

World

image

Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилаётганини маълум қилиб, ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.

Элчихона расмийлари ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантирди.

“Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган. Мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра, ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлаб қоламиз”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends