Мексика билан чегарадаги девор қурилишини тугатиш керак – Трамп

Олам 2654
image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти зудлик билан Мексика билан чегарада девор қурилишини қайта бошлаши керак. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг собиқ Матбуот котиби Шон Спайсер эълон қилган баёнотда айтилган.

“Биз Байден маъмуриятига тарихдаги энг хавфсиз чегарани топширганимиздан фахрланамиз. Фақат бу узлуксиз тизимнинг автопилотда ишлашига рухсат беришлари керак эди. Бунинг ўрнига, бир неча ҳафта ичида Байден маъмурияти миллий ғалабани миллий фалокатга айлантирди”, дейди Трамп.

Унинг фикрига кўра, янги маъмуриятнинг хатти-ҳаракатлари одамларнинг ўлими ва фожиали воқеаларга, шунингдек жанубий чегара орқали АҚШга гиёҳванд моддалар олиб кирилишига сабаб бўлган. Трампнинг таъкидлашича, расмийлар зудлик билан девор қурилишини якунлаши керак. У буни бир неча ҳафта ичида амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жо Байден АҚШнинг Мексика билан чегарада девор қурилишини молиялаштиришни тўхтатган, у ерда 2019 йилдан бери амал қилиб келаётган фавқулодда ҳолат бекор қилинган эди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 2.8
t
×