Божхонадан меъёрдан ортиқ товар олиб ўтиш бўйича янги низом лойиҳаси эълон қилинди
Жамият
−
19 Февраль 2019
11425Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний шахслар томонидан чегара божхона постлари орқали Ўзбекистон Республикасига божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш нормаларидан ортиқча бўлган товарлар олиб кирилганда давлат божхона хизмати органлари томонидан ушбу товарлар билан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан чегара божхона постлари орқали божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш нормаларидан ортиқча бўлган товарлар олиб кирилганда давлат божхона хизмати органлари томонидан ушбу товарлар билан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисида низом тасдиқланади.
Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар – жисмоний шахсларда товарларининг қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча бўлган қисми учун божхона тўловларини тўлаш учун етарли пул маблағлари бўлмаган, улар томонидан белгиланган муддат ичида ўз хоҳишлари билан мазкур товарларни қайтариб олиб чиқиб кетиш ёки божхона тўловларини тўлаб божхона расмийлаштирувини амалга оширган ҳолда олиб кетиш истагини билдирган товарлари, шу билан бирга жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган деб қаралган товарлари;
товар ҳужжатлари – вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар номи, қиймати, миқдори, вазни, ҳажми ва бошқа характеристикаларини тавсифловчи (чек, юк хати (накладной), спецификация, ҳисоб-фактура, инвойс, товар ишлаб чиқарувчи ёрлиқлари ва ҳ.к) ҳужжатлари, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар;
чегара божхона постларида товарларни ҳамда уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ва топшириш далолатномаси (кейинги ўринларда далолатнома) – вақтинча сақлаш
учун қабул қилинган товарларни чегара божхона постларида мавжуд вақтинча сақлаш жойига жойлаштириш ва қабул қилиб олиш жараёнида фойдаланиладиган мазкур низомнинг 1-иловасида тасдиқланган шаклдаги далолатнома;
вақтинча сақлаш жойи – далолатнома асосида қабул қилиб олинган товарларни сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ҳамда жиҳозланган, ҳимоя ва видеокузатув тизимлари ўрнатилган, алоҳида талабларга эга махсус хона(лар);
тариф – вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни сақлаганлик учун тўлов миқдори. вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар – жисмоний шахсларда товарларининг қонунчиликда белгиланган нормалардан ортиқча бўлган қисми учун божхона тўловларини тўлаш учун етарли пул маблағлари бўлмаган, улар томонидан белгиланган муддат ичида ўз хоҳишлари билан мазкур товарларни қайтариб олиб чиқиб кетиш ёки божхона тўловларини тўлаб божхона расмийлаштирувини амалга оширган ҳолда олиб кетиш истагини билдирган товарлари, шу билан бирга жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган деб қаралган товарлари;
товар ҳужжатлари – вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар номи, қиймати, миқдори, вазни, ҳажми ва бошқа характеристикаларини тавсифловчи (чек, юк хати (накладной), спецификация, ҳисоб-фактура, инвойс, товар ишлаб чиқарувчи ёрлиқлари ва ҳ.к) ҳужжатлари, шунингдек қоғозда ёки электрон шаклда расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар;
чегара божхона постларида товарларни ҳамда уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ва топшириш далолатномаси – вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни чегара божхона постларида мавжуд вақтинча сақлаш жойига жойлаштириш ва қабул қилиб олиш жараёнида фойдаланиладиган мазкур низомнинг 1-иловасида тасдиқланган шаклдаги далолатнома;
вақтинча сақлаш жойи – далолатнома асосида қабул қилиб олинган товарларни сақлашга мўлжалланган, махсус ажратилган ҳамда жиҳозланган, ҳимоя ва видеокузатув тизимлари ўрнатилган, алоҳида талабларга эга махсус хона(лар);
тариф – вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни сақлаганлик учун тўлов миқдори.
Ҳуқубузарлик ашёлари бўлмаган ёхуд жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни текшириш ҳамда маъмурий ишларни юритиш жараёнида олиб қўйилмаган ёки хатланмаган товарлар ва уларга тегишли ҳужжатлар ушбу низомда кўрсатилган ҳолларда божхона органлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилиниши мумкин.
Давлат божхона хизмати органлари томонидан баён этилган (шунингдек, оғзаки шаклда) маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш зарур бўлган тақдирда, товарларга нисбатан божхона декларацияси қабул қилингунига қадар ўтказиладиган божхона кўриги ёки бевосита божхона кўздан кечируви жараёнида мазкур низом объекти мақомига тушадиган товарлар аниқланганда, бундай товарлар рўйхати жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларацияси асосида ёзма шаклда декларацияланиши шарт.
Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилган товарларнинг миқдори ёки қиймати божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш нормаларидан ортадиган ҳолларда, белгиланган нормалар доирасида товарларнинг қайси қисмини ўзи билан олиб кетиш ва белгиланган нормалардан ортиқ қайси қисмини мазкур низом талаблари асосида вақтинча сақлаш учун қолдириш масаласи фуқаронинг ўз ихтиёрида қолади.
Барча вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар вазни ва ҳажми ўлчовдан ўтказилиши шарт.
Мазкур низом қоидаларини қўллаш учун, олиб келинган товарлар ҳужжатлари асос бўлади.
Жисмоний шахс томонидан бундай ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, олиб келинган товарларнинг қиймати божхона органларида мавжуд электрон база маълумотлари асосида белгиланади.
Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган деб қаралган товарлар, товарнинг эгаси ёки товарга нисбатан божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг эгаси номидан тегишли шартнома (низомда далолатнома) ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс (ваколатли шахс) қарорига кўра белгиланган тартибда божхона ҳамкорлигидаги кузатув остида ташқи иқтисодий фаолият божхона постларига йўналтирилиши мумкин.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни сақлаш, ҳисобини юритиш, бериш, белгиланган муддатларда талаб қилиб олинмаган товарлар юзасидан божхона қонунбузилиш ҳолати бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш божхона органлари раҳбарияти томонидан тайинланадиган божхона органлари мансабдор шахслари томонидан таъминланади.
Ўз хизмат вазифасини бажараётган шахслар (йўналишли транспорт воситалари командирлари, ҳайдовчилари, кузатувчилари, техниклари, механиклари ҳамда ишчи хизматчилари) томонидан божхона чегаралари орқали тадбиркорлик мақсадида товарлар олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳар бир ҳолат бўйича амалдаги қонунчилик нормалари ҳамда мазкур низом талаблари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бундай шахсларнинг хизмат жойларига белгиланган тартибда уларнинг ўз хизмат вазифаларидан ташқари шуғулланаётган ишлари батафсил кўрсатилган тақдимномалар киритилиши таъминланади.
Товарлар жисмоний шахснинг манзилига олиб келинаётганда (бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно) мазкур низом қоидалари товарларни олиб келган шахсга нисбатан қўлланилади.
Товарларни олиб келган шахснинг товарларни вақтинча сақлаш учун қабул қилган божхона органи номига ёзган аризаси ҳамда унга илова қилинган шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ва тилхатига асосан товарлар бошқа жисмоний шахс номига ўтказилиши мумкин.
Бунда, товар номига ўтказилаётган жисмоний шахс тўғрисида ёзма тарзда батафсил маълумотлар (Ф.И.Ш, туғилган кун, ой, йили, аниқ яшаш манзили (вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, маҳалла, кўча), телефон рақами, мавжуд бўлганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси) тақдим этилиши талаб этилади.
Товарларни ва уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш, ушбу низом 1-иловаси билан тасдиқланган товарларни ҳамда уларга тегишли ҳужжатларни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ва топшириш далолатномасини тузиш, шунингдек мазкур далолатнома ва товарларни бундай товарларнинг ҳисобини юритиш тўғрисидаги мазкур низомнинг 2-иловаси билан тасдиқланган шаклга эга китобга қайд этиш йўли билан расмийлаштирилади.
Далолатномалар давлат божхона хизмати органлари томонидан тайёрланадиган, ҳар бири қатъий ҳисобда турувчи бланка ҳисобланади.
Далолатнома ваколатли шахс ва божхона ходими мансабдор шахси ўртасида бир нусхада тузилади. Далолатномага ваколатли шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва йўловчи божхона декларацияси нусхалари, мавжуд бўлган ҳолларда товар ҳужжатлари, шунингдек товарларнинг идентификация қилиш имконини берувчи сифатли фотосуратлари илова қилинади. Далолатнома божхона ходими мансабдор шахсининг шахсий муҳри билан тасдиқланади. Далолатнома нусхаси ваколатли шахсга шахсий муҳр билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Далолатномада товарларни вақтинча сақлашнинг якуний муддати кўрсатилади. Ваколатли шахс далолатномада кўрсатилган ҳар бир товарнинг вақтинча сақлаш муддати билан танишиб имзо қўяди.
Божхона органлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган, мазкур низом талаблари асосида белгиланган муддатларда талаб қилиб олинмаган товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгасиз деб топилиши ва мазкур товарлар баённома асосида ҳужжатлаштирилиб давлат эгалигига ўтказиш чоралари кўрилиши тўғрисида ваколатли шахс ўз имзоси асосида мазкур низомда белгиланган тартибда тузилган далолатнома орқали огоҳлантирилади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар мазкур низомда кўрсатилган шундай товарларни сақлаш учун жиҳозланган вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилади.
Вақтинча сақлаш жойи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ҳимоя ва видеокузатув тизимларига эга;
темир эшикли, деразалари (мавжуд бўлса) темир панжарали, рақамли ва калитли қулфлаш тизимига эга;
унумли фойдаланиш мақсадида махсус темир жавонлар (токча) билан таъминланган;
совутгич-иситгич ва ҳаво тозалагич тизимига эга;
умумий товар сақлаш ҳажми йирик халқаро ўтказиш пунктлари учун 45 метр кубдан, бошқа ўтказиш пунктлари учун 30 метр кубдан кам бўлмаган;
қимматбаҳо ва заргарлик буюмларини сақлаш имкони мавжуд бўлган алоҳида темир сейфга эга;
товарларнинг вазнини ўлчаш учун махсус тарози (камида 200 кг юк кўтариш қобилиятига эга) билан таъминланган.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар ва уларга тегишли ҳужжатлар ушбу низомда белгиланган муддат давомида божхона органлари томонидан вақтинча сақлаб турилади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар ва уларнинг ҳужжатлари божхона органлари томонидан кўпи билан олтмиш календарь кун мобайнида, тез бузиладиган товарлар эса кўпи билан ўн календарь кун мобайнида сақланади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни ва улар бўйича ҳужжатларни сақлаш муддати уларни вақтинча сақлаш учун қабул қилинган кундан эътиборан ҳисобланади.
Жисмоний шахслар томонидан алоҳида сақлаш шароитларни талаб қиладиган тез бузиладиган товарлар белгиланган нормалардан ортиқча олиб келинганда, бундай товарлар божхона органлари томонидан ҳаво ҳарорати маълум меъёрда ушлаб туриладиган жойда сақланиши таъминланади. Бундай товарларнинг сақлаш муддати мазкур низомда назарда тутилган муддатдан ошмаслиги керак.
Жисмоний шахслар томонидан баён қилинган (декларацияланган) мавжуд қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар вақтинча сақлаш учун қабул қилинмайди.
Бундай товарларни қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб юбориш ёки тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш чоралари кўрилади.
Тез бузиладиган товарлар рўйхати қонун ҳужжатларига кўра белгиланади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни сақлаганлик учун, товарларнинг ҳар 100 кг. вазнига (брутто) ёки 0,3 метр куб ҳажмига 1 календарь кун учун энг кам ойлик иш хақининг 0,02 баравари миқдорида, лекин жами сақланган кунлар учун 0,2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда миллий валютада йиғим ундирилади.
Тез бузиладиган товарларни вақтинча сақлаганлик учун, бундай товарларнинг ҳар 100 кг. вазнига ёки 0,3 метр куб ҳажмига 1 календарь кун учун энг кам ойлик иш хақининг 0,05 баравари миқдорида, лекин жами сақланган кунлар учун 0,2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда миллий валютада йиғим ундирилади.
Ундирилган йиғим, божхона тўловларини тўлаш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат бўлганда, ушбу товарларга нисбатан расмийлаштирилган божхона кирим ордери билан, қайтариб олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат бўлганда, алоҳида божхона кирим ордери билан расмийлаштирилади.
Ваколатли шахс томонидан белгиланган муддатларда талаб қилиб олинмаган, қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу низом талабларига мувофиқ божхона қонунбузилиш ҳолати тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган товарларни сақлаганлик учун йиғим ундирилмайди.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар ва улар бўйича ҳужжатлар, ўз эгаларига ёки мазкур низомнинг 11-банди талаблари, шунингдек ишончнома асосида учинчи шахсга ушбу низомда белгиланган тартибда қайтарилади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни қайтариш, ваколатли шахс томонидан далолатноманинг тасдиқланган нусхаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиши билан бошланади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарлар, уларга нисбатан божхона тўловларини тўлаш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат бўлганда, ҳисобланган божхона тўловлари ва товарларни вақтинча сақлаш учун йиғим тўлангандан ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин қайтарилади.
Ўз ҳоҳишлари билан қайтариб олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат бўлганда, товарлар мазкур низомда белгиланган амаллар бажарилиб, далолатноманинг иккинчи қисмини тўлдириш орқали қайтарилади.
Товарларни вақтинча сақлаган божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (бундан буён матнда Чегара қўшинлари) билан ҳамкорликда, қайтариб олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат асосида қайтарилган товарларни уларга нисбатан ваколатли шахс билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб чиқариб юборилишини назорат қилади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш ва сақлашга кетадиган ҳаражатлар ваколатли шахс зиммасида бўлади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларнинг бут сақланаши ва ушбу низомда белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўз вақтида ваколатли шахсга топширилишига товарларни вақтинча сақлаш учун қабул қилган божхона органи жавобгар ҳисобланади.
Жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўлларида жойлашган чегара божхона постлари орқали олиб келинган мазкур низом объекти мақомига тушадиган товарлар шу вақтнинг ўзида қайтариб олиб чиқиб кетилиши баён қилинган тақдирда, бундай шахслар ўзлари билан олиб келган товарлари билан биргаликда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасидан қайтариб чиқариб юборилади.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни қайтариб олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ операцияларни бажариш бўйича мурожаат юзасидан ваколатли шахс томонидан мазкур низомда белгиланган талаблар тўлиқ бажарилмаслиги оқибатида товарларни қайтаришнинг рад этилиши, вақтинча сақлаш муддатига таъсир этмайди.
Божхона органлари томонидан вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни амалдаги қонунчиликда ҳамда мазкур низомда белгиланмаган бошқа асослар билан қайтарилишини рад этиш ҳуқуқига
эга эмас.
Вақтинча сақлаш учун қабул қилинган товарларни ваколатли шахслар томонидан мазкур низомда белгиланган муддатларда талаб қилиб олмаслик қонунбузилиш ҳолати сифатида баҳоланди ва мазкур товарлар эгасиз деб топилиб, уларни давлат эгалигига ўтказиш чораларини кўриш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда, ваколатли шахс иштирокида тўлдирилган қатъий ҳисобда турувчи далолатнома бланкаси ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар илова қилинган ҳолда божхона қонунбузилиш ҳолати тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Божхона қонунбузилиш ҳолати тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган товарларга нисбатан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тартиб-таомиллар қўлланилади.
Божхона органлари ходимлари мазкур низом билан белгиланган қоидаларга амал қилишлари шарт.
Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LiveБарчаси