Медведев Трампнинг ижтимоий тармоқларда блокланишига муносабат билдирди
Олам
−
16 Январь 2021
5933АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг тарафдорларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини тўсиб қўйиш – цензуранинг кенг тарқалиши ва рақамли тоталитаризм. Бундай фикрни Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Медведев ТАСС сайтида чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлар Американинг амалдаги Президентига қарши қоидаларсиз ахборот урушини бошлаган. Шу билан бирга, Медведев Трампнинг сиёсатдан бутунлай чиқиб кетиши ва унинг рақамли изи йўқ қилинган тақдирда америкаликларнинг онгида бўлиниш сақланиб қолишига ишонади.
Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, эскирган Америка сайлов тизими ижтимоий тармоқларда ва шунга мос равишда уларга эгалик қилувчи хусусий IT-компанияларнинг мисли кўрилмаган роли билан боғлиқ энг муҳим масала чегарасининг кескинлашишига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook ва Twitter Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйганди.
LiveБарчаси