Медведев Зеленскийни якунда нима кутаётганини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский учун йўлнинг охирида трибунал бор ёки у ҳажвий шоуларга қайтади. Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шундай фикр билдирди.

У журналист Надана Фридрихсонга Зеленскийга охирида нима бўлишини сўраганида, “Трибунал ёки ҳажвий шоусидаги иккинчи даражали ролларга қайтиш”, деган Медведев.

Сиёсатчи айирмачилар назоратидаги ҳудудга сафарига изоҳ бериб, у жанговар ҳаракатлар зонасига боришдан қўрқмаганини айтган. “Биздан қўрқишсин”, деган у.

Медведев ЛХРга сафари давомида ҳудуд раҳбари Леонид Пасечник ва ДХР етакчиси Денис Пушилин билан учрашди. Шунингдек, сиёсатчи ДХР ва ЛХРда устувор хавфсизлик чоралари бўйича йиғилиш ўтказган. Унда РФ бош прокурори Игорь Краснов, Россия Президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев, Қурилиш вазири Ирек Файзуллин, ФХХ директори Александр Бортников, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1069

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг