Медведев ўтирган самолёт Тошкентга келиб қўнди

Жамият 4127
image

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев ўтирган самолёт бир неча соат аввал Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат аъзолари кутиб олди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Бош вазир 1-2 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади. 

Қолаверса, Россия Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан икки томонлама учрашув ўтказиши режалаштирилган. 

Айни вақтгача ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этувчи Бош вазирлардан Медведевдан ташқари яна тўрт нафари Ўзбекистонга келди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 110
Рейтинг: 3.1
t
×
×