Медведев Россиядан товон талаб қилаётган Польшага жавоб қайтарди

Олам 12808
image
-

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев Польшанинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Совет Иттифоқи томонидан мамлакатга етказилган уруш зарари учун товон тўлаш талабига жавобан рад этиш ёки қарши ҳисоб-китоб билан чиқишни таклиф қилди.

Медведев бундай талабларга “икки йўл билан жавоб бериш мумкинлигини” таъкидлади. Биринчиси, СССР социализм даврида Польшага топширган ҳамма нарса учун “уларга ҳисоб тайёрлаш”. Бу эса Бу эса юзлаб миллиард долларларга тенг бўлади. Иккинчи вариант учун эса у Варшава талабларини қўпол равишда инобатга олмасликни таклиф қилди.

Кеча, 28 октябрь куни Польша Ташқи ишлар вазирлиги Варшавага кўра, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Совет Иттифоқи томонидан республикага етказилган зарарлар тўғрисида ҳисобот тузиш бўйича иш бошланганини эълон қилди.

Аввалроқ, сентябрь ойида Польша расмийлари 1939-1945 йилларда фашистлар Германияси ҳужуми ва немис истилоси натижасида Польша етказилган зарарлар ҳақида республика мутахассислари томонидан тайёрланган уч жилдлик ҳисоботни тақдим этган эди. Эълон қилинган зарарнинг умумий миқдори ҳисоботга кўра, 6,2 триллион злотийдан ортиқни (тахминан 1,3-1,5 триллион доллар) ташкил этди.

Вақти-вақти билан польшалик сиёсатчилар Россия ҳам Польшага товон тўлаши керак деган фикрни билдиришмоқда. Москва Иккинчи Жаҳон уруши тарихини сохталаштириш, унинг натижаларини ва фашизмга қарши курашда совет халқининг ролини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 577
Рейтинг: 2.9
t
×