Медведев Россия буюклигининг кафолати нима эканини айтди

Олам 18089
image

Ядро арсенали Россияни сақлаб қолиш учун энг яхши кафолатдир. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“СССР ва Россиянинг ўша пайтдаги юқори раҳбариятининг хатти-ҳаракатларини баҳолашдаги барча фарқларга қарамай, шуни таъкидлаш керакки, улар Иттифоқнинг улкан ядро арсеналини янги ташкил этилган миллий қуролли кучлар томонидан парчаланишига йўл қўймаслик учун этарлича ақлли эдилар. Ўшанда бутун стратегик ядро арсенали бизнинг мамлакатимизда қолди. Ва биз томонимиздан жуда юқори даражада қўллаб-қувватланяпти. Ва бу Буюк Россияни сақлаб қолишнинг энг яхши кафолатидир”, дейди Медведев.

Сиёсатчининг таъкидлашича, агар ядро қуроли СССР парчаланганидан кейин тузилган давлатлар ўртасида тақсимланса, “оқибати Ердаги дунё учун тез ва ҳалокатли бўлиши мумкин” эди.

Медведев, шунингдек, Россияни йўқ қилиш зарурлиги ҳақидаги фикрлар вақти-вақти билан янграйдиган Ғарбнинг хатти-ҳаракатлари хавфига ишора қилган.

“Бу “хаёлпарастлар” оддий аксиомани атайлаб эътиборсиз қолдирадилар: ядровий кучнинг зўравонлик билан парчаланиши ҳар доим ўлим билан шахмат ўйнаш бўлиб, унда мот қачон бўлиши аниқ маълум.
Инсоният учун қиёмат [келиши билан]”, дея хулоса қилган у.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 836
Рейтинг: 2.9
t
×