Медведев энергия инқирози қанча давом этишини айтди

Олам

image

Дунё узоқ давом этиши мумкин бўлган глобал энергетика инқирозини бошидан кечирмоқда. Бу ҳақда бугун, 3 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фан ва таълим бўйича кенгаш президиуми йиғилишида Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев сўз очди. 

“Замонавий экологик кун тартибида кўплаб урғулар ўзгариб бормоқда. Бу иқтисодиётнинг паст углеродли трансформациясига ҳам тааллуқлидир. Бошқа мамлакатларда нима содир бўлаётганига, умуман энергия бозори билан нима бўлаётганига қаранг. Ресурслар нархининг ошиши фонида – айтмоқчи, мамлакатимизга қарши санкциялар натижасида – ҳамма нарса 180 даражага ўзгарди. Дарҳақиқат, дунё энергетика инқирозини бошидан кечирмоқда”, дейди у. 

Унинг қайд этишича, Россиянинг бу соҳадаги ёндашувлари мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда келажакка қаратилган бўлиши керак. 

“Чунки биз бундай энергия ноаниқлиги анча узоқ давом этишини тушунамиз”, дея огоҳлантирди у. 

Шунга қарамай, сиёсатчининг қайд этишича, иқлим барқарорлиги ва биологик хилма-хилликни сақлаш, зарарли моддалар чиқиндиларини назорат қилиш, ишлаб чиқаришни замонавий экологик стандартларни ҳисобга олган ҳолда модернизация қилиш каби мақсадлар ўз долзарблигини йўқотмаяпти. 

“Буларнинг барчаси бизнинг диққатимизни талаб қилади”, деб қўшимча қилди у. 

Медведев иқлим фаол моддаларининг ягона миллий мониторинг тизимини яратишга тўхталди. У мазкур лойиҳа концепцияси президиум йиғилишида аллақачон кўриб чиқилганини эслатди.  

“Ҳукумат уни якунлаш ва келишиш бўйича катта ишларни амалга оширди. Ҳужжат Россияда иқлимий фаол моддаларни мониторинг қилишнинг замонавий тизимини яратишга, афсуски, заиф ва катта сармояни талаб қилувчи инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган”, дейди у.  

Унинг тушунтиришича, ушбу лойиҳани яқин келажакда амалга ошириш “албатта, давлат учун катта аҳамиятга эга бўлади”.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made