“Меҳр-5” доирасида Суриядан олиб келинганлар бўйича маълумот берилди

Жамият 4340
image
-

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган “Меҳр-5” операциясида 93 нафар ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Суриядан Тошкентга олиб келинган эди. Уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар топширилди.

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси Матбуот хизмати ахборотига кўра, маълум муддат аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаторийсига жойлаштирилиб, уларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.

Чирчиқ шаҳрида “Меҳр-5” операциясида олиб келинган болаларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, Чирчиқ шаҳар ИИБ ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 45 нафар болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилиб, тантанали равишда топширилган. Қолган 24 нафар болага эса бошқа вилоятлардан такрорий гувоҳномалар олиши таъминланган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×