Меҳнатга мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди
Жамият
−
23 Январь 2020
6116Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Жиноят кодекси вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигига оид талабларни бузганлик ҳамда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар билан тўлдирилди.
Унга кўра, вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, бундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:
• БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима;
• 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
• 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, мазкур кодексда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди.
Хусусан, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланди. (Ҳозирда БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда)
Бундан ташқари, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият билан тўлдирилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қонуннинг айрим моддалари ва бандлари Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
LiveБарчаси