Меҳнат билан таъминлаймиз десак, одамларда боқимандалик кайфияти уйғонади – Умурзоқов
Жамият
−
18 Февраль 2020
6497Ўзбекистон парламенти янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси”ни қабул қилиши керак. “Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимлик вакиллик органларининг ролини ошириш” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов ушбу талаб билан чиқиш қилди.
“Янги таҳрирдаги кодексда учта муҳим масала қизил чизиқда турибди.
Бунинг биринчиси – Ўзбекистонда меҳнат фаолияти эркинлиги. Хабарингиз бор, Президентимиз фармонлари билан Ўзбекистонда мажбурий меҳнат маън қилинган. Мажбурий меҳнатга ундаган шахслар ва раҳбарлар жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича жиноят кодексига янги моддалар киритилди. Яна бир тарафи биз аҳолини меҳнат билан банд қилиш масалалари бўйича янги қонун қабул қиляпмиз. Биз кўпинча меҳнат ва иш билан таъминлаш ҳақида гапирамиз. Минг афсуски, бу СССРдан қолган сўз. Яъни, меҳнат билан таъминлаб бўлмайди. Меҳнатга жалб қилинади, меҳнатга қизиқтирилади. Меҳнатда яхши шароитини яратсак, одамлар бажонидил ишлайди. Лекин, таъминлаймиз десак, одамларда боқимандалик кайфияти уйғонади. Мени давлат таъминлайди, деган психология пайдо бўлади”, дейди вазир ўринбосари.
Қайд этилишича, бугунги кундаги талабдан келиб чиқиб Ўзбекистонда 500 мингта янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда. Бундан 214 мингги инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфра тузилмаларига, 286 мингги тармоқ, ҳудудий ва бошқа инвестицияларга тўғри келади. Бу ҳақда гапираркан, вазир ўринбосари гап миқдорда эмаслигини урғулади.
“Гап миқдор ҳақида кетмаяпти. Янги яратилаётган иш ўринларининг қанчаси инновацион малака талаб қилади, қанчаси ўрта-махсус билим талаб қилади, қанчаси юқори профессионал ишчи жойларини талаб қилади деган саволга ҳам жавоб беряпмиз”.
Конференцияда қайд этилишича, айни вақтда Бандлик ва меҳнат вазирлиги томонидан ҳамкорлик ташкилотлар билан биргаликда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган бўлиб, унга қайси ҳудудда, қайси соҳада янги иш жойларини барпо этиш ва бу иш жойлар учун қанча одамни ўқитиш масалалари киритилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь