МДҲ ва Афғонистон чегара хизмати раҳбарлари Ўзбекистонда йиғилади

Жамият 2153
image

Ўзбекистонда Марказий Осиё, Россия ва Афғонистон чегара хизмати раҳбарлари бешинчи йиғилиши 2020 йил мартда ўтказилади. Бу ҳақда журналистларга МДҲ чегара қўшинлари кенгаши мувофиқлаштириш хизмати (ЧҚКМХ) раиси Александр Манилов маълум қилди, деб ёзмоқда Спутник. 

Манилов Тошкентда чоршанба куни очилган ШҲТ минтақавий аксилтеррорчилик илмий-амалий конференция ЧҚКМХ делегацияга раҳбарлик қилди.   

“Марказий Осиё минтақаси МДҲ давлат чегара хизмати раҳбарлари иштирокида 2020 йил мартда Ўзбекистонда йиғилиш ўтказилади. Шунингдек у ерга Афғонистон чегара идораси вакилларни таклиф қилиш режалаштирилмоқда”, дейди Манилов.

Ўтган йиғилиш Душанбеда жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган.

Унинг таъкидлашича, ўтган йил давомида терроризм таҳдиди билан боғлиқ динамика катта ўзгаришларга дуч келмади.

“Аксинча, ташвиш уйғотадиган омиллар мавжуд, айниқса афғон йўналишида”, деб таъкидлади Манилов.

Шунингдек, Афғонистон масаласи 2020 йил апрель ойида Арманистонда МДҲ чегара идоралари раҳбарлари йиғилишида ҳам кўриб чиқилади.

“Афғонистоннинг шимолий вилоятларида жангариларнинг катта гуруҳи қўним топган. Бу хавф туғдирмоқда, айниқса, МДҲ давлатларига. Тожикистон, Турманистон, Ўзбекистон йўналишида”, деб қўшимча қилади Манилов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда еттинчи ШҲТ РАТС илмий-амалий конференция ўтмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 2.8
t
×