МДҲ давлатлари умумий тарих хотирасини сақлаш муҳимлигини тушунади – Путин 

Олам

image

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг барча давлатлари умумий тарих хотирасини сақлаш ва уни сохталаштиришнинг олдини олиш муҳимлигини тушунади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 8 октябрь куни Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгашида сўз очди.

“Ёшлар, албатта, халқларимизнинг бир давлатда узоқ умр кўриши давомида эришган ютуқлари, ота-боболаримиз, айниқса, Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган жасоратларни билиши керак”, деди у.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини биргаликда нишонлаш режалари ҳақида гапирар экан, Россия раҳбари Ҳамдўстлик мамлакатларида бу йил фашистларга қарши курашда Тинчлик ва бирлик йили бўлишини таъкидлади.

“Шу муносабат билан, Россия ташаббуси билан Давлат раҳбарлари кенгашининг Ғалаба йиллиги муносабати билан Мурожаатнома лойиҳаси муҳокамангизга киритилди”, деган Путин.

Шунингдек, у МДҲда “Меҳнат шуҳрати шаҳри” фахрий унвонини таъсис этиш ва уни аҳолиси Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришиш, ҳарбий ва фуқаролик техникасини узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлашга алоҳида ҳисса қўшган Ҳамдўстлик шаҳарларига беришни таклиф қилди. 

“Бу халқларимизнинг фронт ортида меҳнат қилган ва душманни енгишда ёрдам берган барча жасоратларини эътироф этиш ва ҳурмат қилиш рамзига айланади", дейди Россия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Фанлар академиясининг Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 5 та ва узоқ хорижнинг 5 та давлатидаги дарсликларда Россия тарихи ва бугунги замонавий Россия қандай ўқитилиши ҳақида 150 саҳифалик расмий тадқиқотни эълон қилиб, китобларда “Россия қонли тартибсизликлар ташкилотчиси, зўравон мамлакат сифатида тасвирланган, сайёрада бу мамлакат “бўлмагани яхшироқ” экани айтилганини билдирганди. Институтга кўра, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон дарсликлари ниҳоятда чала-яримта бўлиб, Россия империяси ва Совет Иттифоқига (лекин русларга эмас) қарши айбловларни умумий тарих нутқи билан изчил боғлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия МДҲ Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг