МДҲ давлатлари разведкачилари Саудиядаги вазиятни муҳокама қилди

World

image

Мустақил даватлар ҳамдўстлиги аъзо давлатлари разведка хизмати раҳбарлари Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужум билан алоқадор вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин МДҲ аъзо давлатлар разведка ва хавфсизлик хизмати раҳбарлари учрашуви якунида маълум қилди.

“Биз ўзаро ҳамкорлик ва Яқин Шарқдаги вазиятнинг боришини муҳокама қилдик. Албатта, Саудия Арабистонидаги энергетика инфратузилмаларига ҳужум каби нохуш воқеаларни ҳам эслаб ўтдик. Бундай вазиятлар учун тарафимиз аниқ: биз бундай ҳаракатларни қаттиқ қоралаймиз”, деди Сергей Наришкин.

Наришкиннинг сўзларига кўра, Саудиядаги нефть объектларига ҳужумда у ёки бу давлатни айблаш ўринсиз.

Маълумот учун, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси ҳудудига дронлар орқали ҳужум қилиниши натижасида портлаш юз берди ва ёнғин чиқди. Шундан сўнг, мамлакат нефть қазиб олишни икки марта камайтиришга мажбур бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни Ямандаги хусийлар ҳаракати “Ансар Аллоҳ” ўз зиммасига олди. АҚШ эса бу ҳужумда Эроннинг ҳам “қўли бор” деб, ҳисоблаяпти.

Шу сабабдан Америка Яқин Шарқга қўшимча куч юборишга қарор қилди.


Tags

Rate Count

51

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends