Мбаппенинг “Реал”га ўтиши сўроқ остида қолди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг “Реал”га трансфери барбод бўлиши мумкин. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Манбага кўра, франциялик ҳужумчи фаолиятини “Реал”да давом эттиришга қарор қилгани ҳақидаги кўплаб хабарлар чиққанига қарамай, томонлар шахсий шартнома бўйича келиша олмаяпти. “Реал Мадрид”нинг таклифи ҳозирча на футболчини, на унинг атрофидагиларни қаноатлантирди.

Қайд этилишича, “Ливерпуль” ва “Арсенал” Мбаппе атрофидаги вазиятни кузатмоқда.

Маълумот учун, Мбаппе 2018 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 28 та ўйинда қатнашиб, 29 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made