Мбаппенинг “Реал”да қайси рақамда ўйнаши аниқ бўлди
Спорт
−
04 Июнь 2024 7460 1 дақиқа
“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе янги жамоасида 9-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, футболчи “Реал” раҳбариятидан келгуси мавсум учун 10-рақамни тақдим этишни сўрамаган. Килиан келаси мавсум учун шартномасини узайтирган ярим ҳимоячи ва клуб афсонаси Лука Модрични ҳурмат қилади.

Қайд этилишича, 25 ёшли Мбаппе “Реал” билан шартнома тузгани учун 5 йилга 100 миллион евро бонус олади. Унинг “қироллик клуби”даги йиллик маоши эса 15 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик футболчи Криштиану Роналду Мбаппенинг янги клубидаги фаолиятида омад тилаганди.