Мбаппенинг эркаликлари кўпаймоқда 

Спорт

image

Килиан Мбаппе ПСЖнинг янги либоси тақдимотида иштирок этмади. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди. 

Манбага кўра, Мбаппе июнь ойида клубни тарк этади, у “Реал Мадрид” футболчиси бўлишга тайёргарлик кўрмоқда. 

Мбаппе “Реал” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда. Ҳужумчи жамоадошлари ва ПСЖ мураббийлар штабига жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини айтди. Ўз навбатида, “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Перес Карло Анчелотти мураббийлар штабига Килиан “Реал Мадрид”нинг янги ўйинчиси бўлишини маълум қилди.

Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ Мбаппега Португалия чемпионатидан ўринбосар топгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг