Мбаппе ёзда ПСЖдан кетмаса, яхшигина даромад қилади

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасидан кейин жамоада қолса, у 90 миллион евро бонус олади. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Париж клубида Мбаппенинг кетиши борасида ҳеч қандай хавотир йўқ. Француз футболчиси ПСЖ лойиҳасининг йўналишидан жуда мамнун ва у кетиш ниятида эмас.

Мбаппе ПСЖ билан 2024/2025 йилги мавсум учун шартномани автоматик равишда узайтириш вариантини фаоллаштирмаётганди. Ўтган ёзда ҳужумчининг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган эди.

24 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг