Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги келишувнинг яширин банди ошкор этилди

Спорт 4904
image

Франция терма жамоаси футболчиси Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача эмас, 2024 йилгача амал қилади. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар тарқатмоқда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, ПСЖнинг қатарлик соҳиблари Мбаппе билан келишув 2025 йилгача узайтирилганини эълон қилган эди. Аммо Мбаппе ПСЖда 2024 йилгача тўп суришга розилик билдирган. Шартномада қолган яна бир йиллик мажбуриятни бажариш ёки бажармасликни Килианнинг ўзи ҳал қилади.

Қайд этиш керакки, ПСЖ расмийлари олдида Мбаппени 2025 йилгача клубда олиб қолиш вазифаси турибди. Агар, Франция клуби 23 ёшли футболчи билан келишувга эришмаса, уни 2023 йилда сотиб юбориш вариантини ҳам ўрганиб чиқиши шарт. Акс ҳолда, Килиан Мбаппе 2024 йилда Парижни текинга тарк этади. 

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе якунланган трансфер ойнасида, эркин агент сифатида “Реал Мадрид”га ўтишга яқин келган эди. Бироқ, ПСЖ эгалари қийинчилик билан бўлса-да, 23 ёшли футболчини таркибда олиб қолди.

Маълумот учун, жорий мавсумда франциялик иқтидор эгаси ПСЖ сафида барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда қатнашиб, 9 та гол урди. “Тransfermarkt” портали Килиан Мбаппени 160 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 2.9
t
×