Мбаппе терма жамоа мураббийлар штабини танқид қилди

Sport

image

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг сўнгги ўйинлардаги тактик тайёргарлигидан норози бўлди. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, Франция терма жамоасининг Италияга қарши ўйинда (1:3) мағлубиятга учраганидан сўнг Мбаппе кийим алмаштириш хонасида нутқ сўзлаган ва жамоада тактик тайёргарлик етарли даражада эмаслигини таъкидлаган. 

Қайд этилишича, Килианнинг сўзлари биринчи навбатда Дидье Дешам бошчилигидаги мураббийлар штабига қаратилган.

Италия терма жамоаси билан Миллатлар лигасининг 1-тур учрашувида мағлуб бўлган Франция терма жамоаси 2-турда Бельгия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Кейинги турда Франция терма жамоаси Исроил билан тўқнаш келади. Учрашув 10 октябрь куни бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends