Мбаппе “Реал”га ўтишга яқин турибди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени келаси ёзда эркин агент сифатида сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ўзининг X'даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” 25 ёшли футболчи билан шартнома тузишга ниҳоятда яқин турибди.

Кеча, 15 февраль куни Мбаппе ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфига француз грандини жорий мавсум якунида, шартномаси тугагач, тарк этиши ҳақида маълум қилди.

Мбаппе 2018 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Бу даврда у барча турнирларда 290 та учрашувда қатнашиб, 243 та гол ва 105 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг