Мбаппе “Реал”га ўтмагани учун Пересдан узр сўрагани маълум бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби яна ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, франциялик ҳужумчи ўтган ёзда текинга Испания клубига ўтишдан бош тортгани учун “Реал” президенти Флорентино Пересдан кечирим сўраган. “Реал Мадрид” президенти футболчининг узрини қабул қилган.

Перес “Реал”да Винисиус Жуниор, Родриго ва Мбаппе триосини ҳосил қилмоқчи. Перес Мбаппени жаҳон футболида келажаги порлоқ бўлган энг яхши ҳужумчилардан бири деб билади. Шундай қилиб, Мбаппе трансфери “Реал Мадрид” раҳбариятининг хоҳиши ёки орзуси эмас, балки устувор мақсадидир.

Мбаппе парижликлар билан 2024 йилнинг ёзига қадар  шартнома имзолаганди. У истаса шартномани яна 1 йилга узайтириши мумкин. Ўз навбатида “Реал” ҳам Килианни ўз сафига қўшиб олишга ишонмоқда. “Қироллик клуби” ва футболчи ўртасида агентлар орқали мустаҳкам алоқалар ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг