Мбаппе “Реал”да нечанчи рақамда ўйнайди?

Спорт

image

Ёзда Мадриднинг “Реал” клубига кўчиб ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппе “Реал”да 10-рақамда тўп тепади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, хорватиялик футболчи Лука Модрич айни пайтда Мадридда ушбу рақам остида тўп сурмоқда, бироқ ёзда Лука катта эҳтимол билан Мадридни тарк этади ва франциялик футболчи 10-рақамнинг янги эгасига айланади.

Мбаппега ПСЖда 7-рақамда ҳаракат қилади. “Реал”да эса бу рақам Винисиусга тегишли. Қайд этилишича, қачон Винисиус “Реал”дан кетса ёки Мбаппега ўз хоҳиши билан рақамини беришни истаса Киллиан 7-рақамга эгалик қилиши мумкин.

Маълумот учун, Мбаппе 2018 йилда ПСЖ футболчисига айланган. Унинг трансфери 180 миллион еврони ташкил қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made