Мбаппе ПСЖдан 14 футболчини кетқазмоқчи – ОАВ

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоани тарк этиши керак бўлган 14 кишидан иборат рўйхат тузган. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Манбага кўра, рўйхатда Маурисио Почеттино, Неймар, Мауро Икарди, Юлиан Дракслер, Тило Кехрер, Леандро Паредес, Андер Эррера, Лейвин Курзава, Данило Перейра, Пабло Сарабия, Хуан Бернат, Идрисса Гуе, Колин Дагба ва Серхио Рико бор.

Қайд этиш жоизки, Килиан Мбаппенинг ўзи ушбу хабарлар ҳақиқат яқин эмаслигигини ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали билдириб ўтган. Бироқ Мбаппе клуб бошқарувига бевосита аралашиши мумкин. Шу сабаб Килиан истаган футболчига Париж клуби эшикларини ёпиб қўйиш имкониятига эга.

Яқинда 23 ёшли футболчи шов-шувли тарзда ПСЖ билан шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Норасмий маълумотларга кўра, франциялик футболчининг янги шартнома бўйича клубдаги маоши 93 миллион еврони ташкил қилади ва у дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланган.

Маълумот ўрнида, Мбаппе ўтган мавсумда ПСЖ сафида барча мусобқалар доирасида 46 ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урган ва 26 та голга ассистентлик қилган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ПСЖ Мбаппе

Баҳолаганлар

504

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг