Мбаппе ПСЖдаги “Аргентина Республикаси”ни ағдармоқчи

Спорт 14646
image

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе кийиниш хонасида шаклланган аргентиналиклар гуруҳидан норози. Бу ҳақда “UOL Esporte” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли ҳужумчи ПСЖ клуби билан янги шартнома имзолаганидан кейин ўзини бошқача тута бошлаган. Жамоадошлари энди ҳужумчини “айниган” ва “чидаб бўлмас” дея таърифлайди.

Қайд этилишича, Мбаппе парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфийдан кийим алмаштириш хонасида тузилган “Аргентина Республикаси” футболчиларини таркибдан олиб ташлашни сўраган.

Мбаппенинг таркибига Лионель Месси, Анхел Ди Мария, Мауро Икарди ва Леандро Паредес кирган, шунингдек, ушбу гуруҳ билан яқиндан мулоқот қилган Андер Эррера, Кейлор Навас ва Неймар ҳам 23 ёшли футболчининг рўйхатидан жой олган.

Таъкидлаш жоизки, ПСЖ футболчилари ўртасидаги низо анчадан буён давом этиб келмоқда. Неймар жамоада Мбаппенинг асосий пенальти амалга оширувчи бўлишига очиқчасига норозилик билдирган бўлса, Килиан Париж клуби раҳбариятини бразилиялик ҳужумчини сотиб юборишга кўндиришга уринган. Кейинчалик ПСЖ спорт директори футболчилар ўртасидаги низони бартараф этгани тўғрисида хабарлар пайдо тарқалганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 938
Рейтинг: 2.9
t
×