Мбаппе “Лорьян”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Спорт

image

ПСЖнинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе 12 август куни “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтадиган Лига 1-туридан ўрин олган  “Лорьян”га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар билан шартнома бўйича келишмовчиликлар туфайли ҳужумчи янги бош мураббий Луис Энрике бошчилигидаги асосий таркиб билан машғулот ўтказмаяпти. Жазо сифатида клуб Мбаппени август ойида ПСЖнинг барча ўйинини ўтказиб юборишга мажбур қилиши мумкин.  “Лорьян” билан учрашувдан сўнг парижликлар ой охиригача Франция чемпионатида “Тулуза” ва “Ланс” билан ўйнайди.

Қайд этилишича, ПСЖнинг айрим раҳбарлари Мбаппе клуб билан шартномасини узайтирмаса, уни бутун мавсум давомида асосий жамоадан четлатишга тайёр. Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар тузилган.

Мбаппе аввалроқ ПСЖга шартномаси якунлангандан кейин эркин агент сифатида жамоани тарк этиш ниятида эканлигини айтганди. Шу сабабли ҳужумчи Япониядаги мавсумолди турнега олиб кетилмаган, шунингдек, клубни тарк этаётган ўйинчилар, жумладан, Леандро Паредес, Жоржиньо Вейналдум ва Юлиан Дракслер билан машғулотлар ўтказишга мажбур бўлган.

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи футболчидан 2024 йилнинг июни ўтиши билан янги шартномага рози бўлиши ёки шу ёзда кетишини талаб қилди. Айни пайтгача, Мбаппени трансфери бўйича фақат Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби расмий таклиф билан чиққан. Бироқ ҳужумчи “Реал”га ўтишдан манфаатдор. Мадридликлар аввалги икки ёзги трансфер ойнасида франциялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилган, бироқ шу ёзда “Реал” Мбаппе трансфери бўйича ПСЖга ён беришни истамаган. “Қаймоқранглилар” келаси ёзда ҳужумчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг