Мбаппе Франция тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Спорт

image

Кеча, 16 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида Франция терма жамоаси Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қаҳрамонига айланган Килиан Мбаппе дубль қайд этиб, Франция миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида Сенегалга қарши учрашувда Мбаппе 2 та гол урди. Шу тариқа у Франция терма жамоаси сафидаги голлари сонини 58 тага етказди.

27 ёшли ҳужумчи бу натижага 99 та ўйинда эришди ва шу пайтгача рекорд соҳиби бўлиб келган Оливье Жируни ортда қолдирди. Жиру Франция терма жамоаси сафида 137 та учрашувда 57 та гол урган эди.

Мбаппе Жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини ҳам 14 тага етказди. Бу натижа унга Германия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Герд Мюллер билан тенглашиш имконини берди.

Франциялик футболчи мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Пеле (12) ва Жюст Фонтен (13)ни ортда қолдирди.

Мазкур рейтингда Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе 16 та гол билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўринни эса, Бразилия афсонаси Роналдо 15 та гол билан эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган, 2022 йилги мундиалда эса, кумуш медални қўлга киритган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг