Мбаппе 80 миллион евродан маҳрум бўлиши мумкин

Спорт

image

ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе клуб билан шартномасини янгиламаса, 80 миллион евродан кўпроқ йўқотиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

Маълум бўлишича, франциялик ҳужумчи ПСЖ билан янги шартнома имзоламаса, бонус сифатида тақдим этиладиган 80 миллион евродан мосуво бўлади. Унинг шартномасида шартнома яна бир йилга узайтирилса, Мбаппе 80 миллион бонус олади, деган банд бор. 

Килиан Мбаппе 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб янги клублари билан трансфер борасида музокара олиб бориши мумкин. Футболчи учун икки клуб – “Реал” ва “Ливерпуль” даъвогарлик қилмоқда. Ҳозирда Мбаппе ёзда эркин агент сифатида бошқа клублар билан дастлабки келишувни амалга ошириши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, “Реал Мадрид” ҳужумчини қўлга киритиш борасида сўнгги қадамни қўймоқчи ва январь ойи ўртасига қадар Мбаппе билан келишувни тасдиқламоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made