МБ “Hi-tech bank”ни банкрот деб эълон қилди
Жамият
−
28 Март 2023
6516Ўзбекистон Марказий банки “Hi-tech bank” банкрот деб топилганини эълон қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, шу йилнинг 17 мартида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Hi-tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарори чиқарилган.
Қарорга асосан “Hi-tech bank” хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ваколати тугатилганлиги ҳамда суд томонидан М.Гизатулин тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган эди.
LiveБарчаси