МБ асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
11 Март 2021 3787 1 дақиқа
Бугун, 11 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилди.
МБ Матбуот хизматига кўра, унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 21 январдаги Марказий банк Бошқаруви йиғилишида ҳам асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган эди.
Live
Барчаси