Маҳмуд Аббос Туркия парламентида нутқ сўзлайди

Олам

image

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Туркия парламентида нутқ сўзламоқчи. Бу ҳақда Фаластиннинг Анқарадаги элчиси Фаэд Мустафо WAFA нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Фаластин раҳбари Туркия парламенти раисидан парламентда чиқиш қилиш учун расмий таклиф олган. Ҳозирда дипломатик каналлар орқали Аббоснинг нутқи санасини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, Фаластин элчиси икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги муносабатлар чуқурлигини қайд этиб, Туркиянинг Фаластин ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги позициясини юқори баҳолади.

Маълумот учун, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос турк томонининг республика парламентида сўзлашиш таклифига жавоб бермаган. Аввалроқ Туркия Президенти Фаластин раҳбарини Анқара ташаббусига эътибор бермагани учун узр сўрашга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия бир пайтлар Қорабоғ ва Ливияга кирганидек, Исроилга ҳам кириши мумкинлигини айтганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса АҚШ Конгрессида чиқиш қилганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made