Мажақланган машиналар: Тошкентда тунда иккита ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Шу йилнинг 30 апрель куни тунда Тошкент шаҳрида иккита ЙТҲ содир бўлиб, фуқаролар тан жароҳати олди. Улардан бири Юнусобод, бошқаси Чилонзор туманида юз берди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 21:30 ларда Юнусобод тумани ТХАЙ кўчасида бир дона Lacetti ва иккита Matiz автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган. 

Шунингдек, соат 23:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий ва Боғистон кўчалари кесишмасида 23 ёшли Х.Ш. бошқарувида бўлган Spark автомобили ҳамда 24 ёшли Д.А. бошқарувидаги Nexia машиналари иштирокида автоҳалокат юз берди.

Хабар қилинишича, мазкур ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Юнусобод Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг