Маймун чечаги вирусининг номи ўзгартирилади
Олам
−
29 Ноябрь 2022
4344Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги вирусининг номини “mpox” деб ўзгартирилишини эълон қилди. Бундан кўзланган асосий мақсад вируснинг салбий таъсирини камайтиришдан иборат. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
“Глобал экспертлар билан бир қатор муҳокамадан сўнг ЖССТ маймунчечакнинг синоними сифатида янги “mpox” атамасидан фойдаланишни бошлайди.
Шунингдек, бошқаларни ҳам бу номдан фойдаланишга чорлайди. Шубҳасиз, жорий номнинг амалда қўлланилиши вируснинг ҳар қандай салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилади”, дейилади ЖССТ баёнотида.
Маълумот учун, маймун чечаги биринчи марта одамларда 1970 йилда Конго Демократик Республикасида аниқланган. Шундан бери одамлар орасида тарқалиши асосан Ғарбий ва Марказий Африканинг айрим мамлакатларида кузатилган.
Жорий йилнинг май ойида эса иситма, мушак оғриғи ва тери жароҳатларини келтириб чиқарадиган касаллик ҳолатлари бутун дунё бўйлаб тез тарқала бошлади.
Шунингдек, ЖССТ маълумотларига кўра, жорий йилда 110 та давлатда 81 107 та касалланиш ва 55 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси