Майк Тайсоннинг 30 йил олдинги “қилмиши” фош бўлди. У аёл кишини зўрлашда айбланмоқда
Спорт
−
25 Январь 2023
15170Оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик собиқ боксчи Майк Тайсон 30 йил олдин содир бўлган зўрлашда айбланди. Бу ҳақда “The Times ” хабар берди.
Қайд этилишича, жабрланувчи аёл Майк Тайсонни 1990 йиллар бошида зўрлаганликда айблаб, Нью-Йорк қонуни бўйича ундан 5 миллион доллар товон талаб қилмоқда.
Жабрланувчи аёлнинг айтишича, у боксчи билан Нью-Йоркнинг Олбани шаҳридаги тунги клубида танишган.
“Дўстим билан мен у ва унинг лимузин ҳайдовчиси билан бирга эдик. Тайсон бизга зиёфат ҳақида гапирди ва биздан унга қўшилишни сўради. Мен унинг машинасида эканлигимда у менга шилқимлик қила бошлади, мен уни рад этдим. Аммо у тўхтамади”, дейди аёл судга берган баёнотида.
Шунингдек, аёл кўп йиллар давомида Тайсон томонидан етказилган руҳий жароҳатни енгишга ҳаракат қилганини, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаганини даъво қилган.
Маълумот учун, 1992 йилда ҳам Майк зўрлашда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Майк Тайсон Сан-Франсискода самолётда юз берган можаро натижасида йўловчилардан бирининг юзига бир неча марта зарба берган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси